АсосийJamiyat

Сербияда ишлаш истагида бўлганларга мавсумий иш таклиф этилди

'Сербияда ишлаш истагида бўлганларга мавсумий иш таклиф этилди'ning rasmi

Сербияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, иш ҳақи соатига 3 евродан тўланади.

Таъкидланишича, фуқароларнинг турар жойи ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар қуйидагича:

  •  18 - 45 ёшгача бўлиши;
  • мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
  •  рус ёки инглиз тилида мулоқот қила олиши;
  •  судланмаган бўлиши.

Мазкур бўш иш ўринларига қизиқиш билдирган фуқаролар учун танловлар вақти ва жойи:

5 апрель:

Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун:

Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси 7-Б уй, "Ишга марҳамат" мономаркази.

Мўлжал: Кимёгарлар қўрғони

(66) 233-24-00, (66) 233-53-00.

7 апрель:

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун:

Урганч шаҳри, Байналмилалчи кўчаси, 6-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси.

 (62) 229-19-96.

Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларнинг электрон шаклини олиб келиши шартлиги айтилади:

  •  Хорижга чиқиш паспорти сканер варианти;
  • 3,5х4,5 ҳажмдаги фотосуратнинг электрон шакли.

    Бошқа янгиликлар