Падаркуш ўғил руҳий касал онасининг ҳам қотилига айланди. Гумонланувчи илгари отасининг ўлимига сабабчи бўлиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Бундан тўғри хулоса чиқармаган фарзанд яна жиноятга қўл ўрди. У онасининг ҳаётига ҳам аянчли нуқта қўйди. Zamon.uz' бу ҳақда хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу жиноятга уларнинг доимий жанжаллари сабаб бўлган.
Сармаст уйга келган ўғил онаси билан яна жанжаллашади.
"Итариб юборганимда боши қиргоққа бориб теккан экан. Ўзимни кечиролмаяпман. Умримни охиригача ўзимни кечиролмайман",-дейди у пушаймонлигини билдириб.
Бош ва елкасига берилган мушт зарбидан она воқеа жойида вафот этган.
Айбланувчининг синглиси воқеадан хабар топиб, ИИБга хабар берган.
"Айбланувчи ЖКнинг 60-61 моддалари билан узил-кесил 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди",-дейди ЖИБ Марғилон шаҳар суди судьяси.






