1

Тошкентда бир-бирига туташ бўлган тўртта уй ёниб кетди

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 11:28
Тошкентда бир-бирига туташ бўлган тўртта уй ёниб кетди

Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 5 апрель куни соат 08:16 да Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани “Янги Камолон” МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашаган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:23 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:52 да қуршаб олинган ва  соат 09:11 да бартараф этилган. 

Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.   

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1