1

"Судга юборилган жиноят ишларининг ҳар  учтадан биттаси соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари томонидан содир этилган" — Танзила Нарбаева

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 14:11
"Судга юборилган жиноят ишларининг ҳар  учтадан биттаси соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари томонидан содир этилган" — Танзила Нарбаева

Олий мажлис Сенатида Танзила Нарбаева иштирокида "Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси" бўлиб ўтди. Унда коррупцияга қарши курашиш соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. 

Таҳлиллар коррупцияга оид жиноятчиликка қарши кураш борасида олиб борилган бир қатор амалий чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятларни фош қилиш даражаси ортганлигини кўрсатмоқда. 

Хусусан, 2021 йилда 5 483 нафар шахсга нисбатан 3 769та коррупциявий жиноят ишлари судларга оширилган. Яъни судга юборилган жиноят ишлари ҳамда жавобгарликка тортилган шахслар сони ўртача 3 бараваргакўпайган

Судларга юборилган жиноят ишларининг ҳар  учтадан биттасисоғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари томонидан содир этилган.

Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган кескин чоралар натижасида судга юборилган жиноят ишлари сони ўтган йилга нисбатан банк соҳасида 300 фоизга, таълим тизимида 120 фоизга ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида 100фоизга ортган.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда, коррупцияга оид жиноятларни содир этишда тўғридан-тўғри порахўрлик билан эмас балки, фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини ўзлаштириш ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш кўринишидаги жиноятларни содир этиш ҳолатлари кўпаймоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1