АсосийJamiyat

Қашқадарёда уч ойда 6 мингдан зиёд мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди

'Қашқадарёда  уч ойда 6 мингдан зиёд мурожаатчи кадастр ҳужжатига эга бўлди'ning rasmi

Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман, шаҳар филиаллари томонида 2022 йилнинг ўтган уч ой даври давомида онлайн тарзда жами 6 237 та кадастр паспорти тайёрлаб берилган. 

Энг кўп кадастр ҳужжати тайёрланган ҳудуд Қарши шаҳри ҳиссасига тўғри келади.Шаҳар аҳолиси учун жорий йилнинг 1-апрель кунига қадар 1700 га яқин кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилган.

Кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилиши туман(шаҳар)лар кесимида;

  • Чироқчи тумани          255 та
  • Деҳқонобод тумани              175 та
  • Ғузор тумани.             220 та
  • Касби тумани               146 та
  • Китоб тумани                 560 та
  • Косон тумани               284 та  
  • Миришкор тумани         193 та
  • Нишон тумани             354 та
  • Қамаши тумани          251 та
  • Қарши тумани               872 та
  • Шаҳрисабз тумани       265 та
  • Шаҳрисабз шаҳри         441 та
  • Яккабоғ тумани         371та
  • Қарши шаҳри                1682 та

 

Маълумот учун, кадастр паспортини  тайёрлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва кўчмас мулкка оид тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар