1

Эндиликда Россия, Қозоғистон ва Туркияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг доимий вакиллари иш бошлайди

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 17:12
Эндиликда Россия, Қозоғистон ва Туркияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг доимий вакиллари иш бошлайди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, ташқи меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни реинтеграция қилиш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Даракчи сайти мухбири Моҳинур Рустамова иштирок этмоқда. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Зоҳид Асқаровнинг маълум қилишича, Эндиликда Россия, Қозоғистон ва Туркияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг доимий вакиллари иш бошлайди.

Уларнинг асосий вазифаси қийин вазиятда қолган, маблағсиз хорижда қолиб кетган фуқароларга моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1