1

Тошкент шаҳрида 69 та, Сурхондарёда 169 та, Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятида 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилди

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 17:18
Тошкент шаҳрида 69 та, Сурхондарёда 169 та, Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятида 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилди

Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича “қизил” тоифага киритилганлиги таъкидланди.

Айниқса, Тошкент шаҳридаги 69 та мактаб, Сурхондарёда 169 та ва Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятидаги 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилган.

“Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганлигидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган.  

Ушбу вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини охирги марта огоҳлантираман. Агар уч  ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади.  

Бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси – ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги. Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1