1

​ЖССТ: Ҳавонинг ифлосланиши касалликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 18:53
​ЖССТ: Ҳавонинг ифлосланиши касалликлар кўпайишига сабаб бўлмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосасига тўхталди

Бугун дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланиш даражаси меъёрий кўрсаткичдан юқори бўлган ҳаводан нафас олмоқда. Бу инсоният саломатлиги учун жиддий таҳдиддир.

“Ҳавонинг ифлосланиши ҳар йили 7 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўляпти, — дейди ЖССТнинг иқлим ўзгариши, саломатлик ва атроф-муҳит масалалари бўйича департаменти директори Мария Нейра. — Шунингдек, бу ҳолат кўплаб касалликларни авж олдирмоқда.

Масалан, атмосферадаги заҳарли моддалар ўпка орқали қон айланиш тизимига кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқариши мумкин.

Қолаверса, олимлар фикрича, ҳавода азот диоксиди миқдори ошиши нафас йўлларида жиддий муаммолар, хусусан, бронхиал астмани юзага келтиради.

Шу боис, ЖССТ дунё мамлакатларини атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган самарали чоралар кўришга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1