АсосийSport

Мбаппе «ПСЖ»да қолишга қарор қилди

'Мбаппе «ПСЖ»да қолишга қарор қилди'ning rasmi

Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппе «ПСЖ» билан шартномани узайтиришга қарор қилган.

Париж клубига яқин манба саналмиш журналист Даниэль Риоло бу ҳақда маълум қилди. Лионель Мессининг «ПСЖ»га ўтишини ҳам айнан у биринчилардан бўлиб эълон қилган эди.

«Ал-Ҳилайфини қизиқтираётган ягона масала – Килианнинг қандай қарорга келишидир. Кўпчилик ҳозир сўзларимга ишонмаслиги мумкин, аммо у Париж клубида қолади ва бу ҳақда май ойида эълон қилади», - дея Риолонинг сўзларини келтирган RMC Sport. 

Аввалроқ, Килиан Мбаппенинг шартномани узайтириш борасида Париж клубининг барча таклифларини рад этгани ва ёзда эркин агент сифатида «Реал»га ўтишга қарор қилгани ҳақида хабар қилинганди. 

Маълумот учун, 23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Франция чемпионатида 27 ўйинда 17та гол, ЕЧЛда эса 8 баҳсда 6та голга муаллифлик қилди.

    Бошқа янгиликлар