АсосийDunyo

Дунёнинг энг бадавлат аёли номи эълон қилинди

'Дунёнинг энг бадавлат аёли номи эълон қилинди'ning rasmi

2022 йилда дунёнинг энг бой аёллари рўйхатини яна L'Oréal косметика империясининг меросхўри Франсуаза Бетанкур-Майер бошқаради. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.  

Ушбу хонимнинг умумий бойлиги 74,8 млрд долларни ташкил қилади. Элис Уолтон ундан кейинги ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 65,3 млрд доллар.

Жами миллиардерлар рейтингига 327 нафар аёл кирди, уларнинг умумий бойлиги 1,56 триллион долларга баҳоланмоқда. 

Рейтингдан ўрин олган дастлабки бадавлат аёллар орасида Барбадосдан биринчи миллиардерга айланган Риҳанна, Cанва дизайн стартапининг асосчиси 34 ёшли Мелани Перкинс ва Билл Гейтс билан ажрашганидан кейин миллиардерлар рўйхатига киритилган Мелинда Франсуз Гейтс қўшилди. 

АҚШ дунёдаги энг кўп миллиардер аёлларга эга – 90. Хитой (63 нафар аёл миллиардер, шу жумладан 11 нафари Гонконглик) ва Германия (35 миллиардер).

    Бошқа янгиликлар