АсосийDunyo

Украинада 1417 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган — БМТ

'Украинада 1417 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган — БМТ'ning rasmi

Украинада уруш бошланганидан бери 1 417 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 2038 нафари яраланган. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълум қилди

Ҳалок бўлганларнинг 293 нафари эркаклар, 201 нафари аёллар, 22 нафари қиз болалар ва 40 нафари ўғил болалардир. Бундан ташқари, жинси номаълум бўлган 59 нафар болалар ва 802 нафар ёши катта фуқаролар ҳаётдан кўз юмган.

Маълум бўлишича, қурбонлар ва яраланганларнинг энг кўпи Киевда, шунингдек, Черкасск, Чернигов, Харков, Херсон, Киев, Николаев, Одесса, Суми, Запороже, Днепропетровск ва Житомир вилоятларида қайд этилган - 1 951 киши, улардан 949 киши ҳаётдан кўз юмган.

    Бошқа янгиликлар