1

Тошкентдаги "заправка"нинг 3 ходими токсик модда таъсирида ҳушини йўқотди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 08:17
Тошкентдаги "заправка"нинг 3 ходими токсик модда таъсирида ҳушини йўқотди

Улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Бу билан боғлиқ хабар кеча, 5 апрель куни соат 19:20да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушади. Бошқармага Чилонзор тумани, 19-даҳа, "Ал Хоразмий" кўчасида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида 3 нафар ишчи ходимлар бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар оралиғидан ҳушсиз ҳолда ётганлиги маълум қилинган.

Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб ҳушсиз ҳолда ётган АЁҚШ ходимларини хавфли ҳудуддан олиб чиқишиб биринчи ёрдам кўрсатишган, шунингдек уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши учун Тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширлган.

Айни вақтда  Токсик моддадан заҳарланган ишчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига жойлаштирилгани айтилмоқда..

"Воқеа сабаби ўрганилганда, АЁҚШ ҳудуди ер остига кўмилган 3 дона, ҳар бири катта сиғимли бензин ёқилғиси сақланаётган цистерналар орасида йиғилиб қолган енгил ёнувчан суюқликнинг (бензин) кучли концентрациясидан ҳушларини йўқотганлиги аниқланди.",-дейилади хабарда.

Таъкидланишича, воқеа жойига Чилонзор туман ФВБ бошлиғи раҳбарлигида 3 та қутқарув экипажлари 15 нафар шахсий таркиби, туман Прокуратура, ИИБ тезкор тергов гуруҳи ва ССБ ходимлари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1