1

Ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган отишма оқибатида икки фуқаро ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 08:59
Ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган отишма оқибатида икки фуқаро ҳалок бўлди

Қирғизистон чегара хизмати маълумотларига таяниб Zamon.uz'нинг хабар беришича, воқеа бугун тушдан кейин содир бўлган.

Қирғизистоннинг бир неча фуқароси отлар ёрдамида контрабанда юкни Ўзбекистонга олиб киришга ҳаракат қилишган. Давлат чегараси чизиғида ўзбек чегарачилари уларни сезиб қолишган. Ҳибсга олишга жараёнида чегара бузувчилар ҳарбийларнинг тўхташ ва таслим бўлиш буйруғига бўйсунмаган, орада жанжал, муштлашув келиб чиққан. 

"Ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистонлик чегарачилари қурол ишлатишга мажбур бўлишган, натижада икки фуқаро ўқотар қуролдан ярадор бўлишган ва ҳалок бўлишган. Бошқа ҳуқуқбузарлар Қирғизистон ҳудудига ўтиб, яширинишга муваффақ бўлишди", — дея хабар беради Ўзбекистон чегара қўшинлари қўмондонлиги расмий хабарда.

Маълум бўлишича, бу фуқаролар Ўзбекистонда туғилган, Қирғизистоннинг фуқаролигига 2012 йилда қабул қилинганлиги кейинчалик маълум бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1