Бугун, 6 апрель куни соат 04:12 да Тошкент шаҳар Миробод тумани "А. Авлоний" МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:18 да ёнғинга етиб борган ва соат 04:25 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида озиқ-овқат дўконининг 30 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарлангани айтилмоқда.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда",-дейилади хабарда.