АсосийDunyo

Туркия Киевдаги элчихонаси фаолиятини қайта тиклади

'Туркия Киевдаги элчихонаси фаолиятини қайта тиклади'ning rasmi

Туркиянинг Киевдаги элчихонаси дипломатик миссия ходимлари Черновци шаҳрига вақтинча эвакуация қилинганидан сўнг ўз фаолиятини давом эттирди, деб хабар бермоқда Туркия телеканалига таяниб "Регнум" нашри. 

“Дипломатик миссия 6 апрель кунидан тўлиқ ишлай бошлайди”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, март ойи бошида Туркиянинг Киевдаги элчихонаси вақтинча эвакуация қилинган эди. Кейин Туркия дипломатик миссияси ходимлари ва дипломатлар Украинанинг Черновци шаҳрига етказилди. 

 

    Бошқа янгиликлар