1

Марҳаматда фан олимпиадаси ғолиблари бўлган ўқитувчиларга163 миллион сўм устама пуллари ундириб берилди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 13:23
Марҳаматда фан олимпиадаси ғолиблари бўлган ўқитувчиларга163 миллион сўм устама пуллари ундириб берилди

Марҳамат туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий акцияси доирасида сайёр қабуллар ўтказилмоқда, дея хабар берди туман адлия бўлими. 

Ана шундай тадбирлар давомида 27, 39 ва 40–умумтаълим мактабларида ишловчи 3 нафар ўқитувчи уларга фан олимпиадасининг республика босқичи ғолиби бўлганликлари муносабати билан тўланадиган устама пуллари тўланмаётганлигини маълум қилишди.

Президентнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарорининг 4-қисм г-бандида таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланиши белгилаб қўйилган.

Ўрганиш давомида, 3 нафар ўқитувчига юқоридаги Президент қарори талабларига риоя этилмасдан, жами 163.066.058 сўм миқдоридаги устама пуллари тўланмаганлиги аниқланиб, ушбу пулларни ундириш юзасидан туман ХТБ мудири номига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1