1

Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд. сўм пулини ўзлаштирган шахсларга ҳукм ўқилди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 14:34
Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд. сўм пулини ўзлаштирган шахсларга ҳукм ўқилди

Қашқадарёда фуқаро Ш.Aбдураҳманов ва унинг жиноий шериклари пул маблағига эга бўлган “содда мижоз”ларни топиб, юридик манзилга эга бўлмаган “Nasdaq Unique Finance” номли хорижий компанияга 1000 AҚШ доллари сармоя киритиб, машҳур компанияларнинг акцияларини сотиб олиш орқали ойига 6 фоиздан даромад олишларига ишонтиришиб,  231 нафар фуқаронинг 13,7 млрд. сўм маблағини ўзлаштиришган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Судда ушбу шахсларнинг жиноий қилмишлари кўриб чиқилиб, айбдорларга қонунда белгиланган жазо чоралари қўлланилган.

Сўнгги йилларда интернет жаҳон ахборот тармоғининг аҳоли орасида кенг миқиёсда кириб бориши муносабати билан "молиявий пирамида" кўринишидаги ҳуқуқбузарликлар янада ривожланмоқда.

Одатда молиявий пирамидалар кўпинча тижорий лойиҳалар ниқоби остида ҳаракат қилиб, “мижозлар”дан олинган пул маблағларини юқори даромад келтирувчи молиявий соҳаларга йўналтириш, қисқа муддатда кўп фойда олиш билан қизитириб, турли сайтлар орқали ўзининг фаолиятини реклама қилади.

Прокуратура фуқаролардан шубҳали молиявий схемалар асосида фаолият кўрсатаётган қўштирноқ ичидаги айрим сохта компания ва фирибгарларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолишдан огоҳ бўлишларини сўрамоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1