1

Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркордан катта миқдорда пора олаётганда қўлга тушди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 15:36
Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркордан катта миқдорда пора олаётганда қўлга тушди

Зангиота туман ҳокимининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси А.Ю. ва туман кадастр бўлими собиқ ходими У.А. билан бирга тадбиркор Р.дан 8 сотих ер майдонида турар-жой биносини қуриши учун рухсатнома олиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2021 йил давомида жами 15 500 АҚШ долларини қўлга киритган. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Зангиота тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тадбиркордан яна 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланишди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1