1

Ер қаъри участкаларини сотиш ва мерос қилиб қолдириш тақиқланмоқда

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 20:18
Ер қаъри участкаларини сотиш ва мерос қилиб қолдириш тақиқланмоқда

Бугун, 6 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Ушбу ҳужжат Давлат геология қўмитаси томонидан фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш ва қазиб олиш ҳамда уларни муҳофаза этиш муносабатларини тартибга солади. Лойиҳада ер қаъри участкаларининг ресурслари аниқ белгилаб берилиши, фойдали казилмалар ўрганилиши ва иқтисодий асосларга кўра классификацияланиб уларнинг тушунчалари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва уларнинг ваколат доиралари, ер қаъри участкаларининг давлат фондига янги “захира фонди” тушунчаси киритилиб унинг моҳияти ёритиб берилмоқда.

Муҳокама қилинаётган ҳужжатда ер қаъри участкаларини сотиш, хадя қилиш, мерос қилиб қолдириш, омонатга ёки гаровга қуйиш ҳам тақиқланмоқда. 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун тўлов турлари ва миқдори аниқ алоҳида-алоҳида моддаларда белгилаб қуйиляпти. Қолаверса, лойиҳада ер қаъридан фойдаланиш рухсатнома олиш талаблари соддалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1