АсосийJinoyat

Бухорода 20 ёшли шахс савдо дўкони ичидаги «Спарк»ни ўғирлади

'Бухорода 20 ёшли шахс савдо дўкони ичидаги «Спарк»ни ўғирлади'ning rasmi

4 апрель куни соат 00:10ларда Бухоро шаҳрида яшовчи 20 ёшли Г.Т. ўзининг жиноий шериклари икки нафар вояга етмаган шахслар билан, ўзганинг транспорт воситасини олиб қочган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, жиноятчилар Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган 44 ёшли Х.А.га тегишли бўлган савдо дўкони ичидан «Спарк» русумли автомашинани бошқарув калитини яширин равишда олиб чиқиб, сўнгра мазкур савдо дўкони ташқарисида турган «Спарк» русумли автомашинани ўзлари билан олиб чиққан калит ёрдамида очиб, автомашинани номаълум томонга бошқариб олиб қочиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида юқоридаги шахслар автомашинани Бухоро шаҳар Солиқ инспекцияси чорраҳаси ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида туман ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, «Спарк» русумли автомашина ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан транспорт воситасини олиб қочган шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда қўлга олинган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганликлари аниқланмоқда. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар