1

Нукусда “Дамас” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

ЖАМИЯТ 06.04.2022, 21:16
Нукусда “Дамас” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Нукусда Дамас фуқарони уриб кетди" сарлавҳали хабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан ЙҲХХ маълумот берди.

Кеча, 5 апрель куни соат 15:05 ларда, Нукус шаҳри ҳудудидан ўтувчи 4P-176 автомобиль йўлининг 2-3 километрлари оралиғида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган М.Т. "Damas" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан велосипед бошқариб ўтаётган фуқаро, 1976 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида фуқаро Ж.А. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1