АсосийJamiyat

Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?

'Саҳарликда таҳоратсиз рўзани ният қилса бўладими?'ning rasmi

Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди:

- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Албатта, саҳарликда таҳоратсиз бўлсада рўзани ният қилиш мумкин. Ният дуруст бўлиши учун таҳорат шарт қилинмайди. Таҳорат – намоз ўқиш ва Қуръони каримни ушлаш каби ибодатларда шарт бўлади. Ҳатто, жунуб киши баданидан нажосатни кетказиб, қўл-бетини ювиб, оғиз бурнини чайиб, саҳарлик қилиши ва рўзани ният қилиши жоиз. Табиийки, оғиз ёпгандан кейин ғусл қилиб олади.  Валлоҳу аълам.

 

    Бошқа янгиликлар