1

Самарқандда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштириб олган собиқ банк ходими аниқланди

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 12:57
Самарқандда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштириб олган собиқ банк ходими аниқланди

Самарқанд шаҳарда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштириб олган собиқ банк ходими аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан АТ “Алоқа банк” вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг Самарқанд “Шарқ” комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ бош менежери Ш.Н. 2021 йил давомида банкка кредит сўраб мурожаат қилмаган 8 нафар фуқаронинг номига сохта ҳужжатлар асосида жами 156,3 млн сўм истеъмол кредитини расмийлаштириб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1