1

Ўзбекистон бўйлаб гепатит ва бачадон бўйин саратонига текин текширувлар ўтказилмоқда (манзиллар)

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 15:17
Ўзбекистон бўйлаб гепатит ва бачадон бўйин саратонига текин текширувлар ўтказилмоқда (манзиллар)

Соғликни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг darakchi.uz га маълум қилишича, Вирусология илмий-текшириш институти ҳамда  Жанубий Кореянинг KOFIH фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида 5 та  ва Андижон вилоятида  2 та   қуйидаги марказий оилавий  поликлиникаларда  бепул скрининг жараёнлари давом   этмоқда:

Ташкент шаҳри учун:

1. Юнусобод тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани-19, Юнус ота кўчаси, (собиқ Т.Захидова), 2.

тел: 71 223-10-81; 71 223-10-80.

2. Чилонзор тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 7А.

тел: 71 273-51-99; 71 273-38-19

3. Мирзо Улуғбек тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, ТТЗ-2.

тел: 71 261-64-60; 71 264-56-15.

4. Яшнобод тумани марказий поликлиникаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод кўчаси, Маҳтумқули (собиқ. Таррақиёт), 2.

тел: 71 231-75-08.

5. Шайхонтоҳур туманидаги марказий поликлиника

Манзил: Тошкент шаҳри, Кўкча дарвоза кўчаси, (Собиқ Маннон Уйғур), 305.

тел: 71 242-06-95.

Андижон вилояти учун:

1. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси

Манзил: Андижон шаҳри, Машраб кўчаси, 39-уй.

 тел: 74 226-52-34; 74 226-76-98.

2. Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 1-оилавий поликлиникаси

Манзил: Андижон шаҳри, Тошкент кўчаси, 50-уй.

тел:74 227-42-74.

Рўйхатда турган 30 ёшдан 49 ёшгача бўлган барча аёллар ББР  (бачадон бўйни саратони) га бепул текширилди.

Тошкент шахри ва Андижон вилояти бўйлаб  10000 нафардан ортиқ аёллар скрининг текширувларидан ўтишди.

Текширув натижалари буйича 10 % фоиз аёлларда, вирус аниқланди.  

Скрининг текшириш жараёнида аниқланган ўзгаришлар тегишли шифокорлар томонидан назоратга олиниб, керакли тавсиялар берилмоқда.

Шунингдек, гепатитни эрта ташхислаш ва даволаш мақсадида Вирусология илмий текшириш институти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан биргаликда аҳолини бепул скрининг текширувидан ўтказмоқда.

Ҳозирги кунда беморларни қабул қилиш Тошкент шаҳрида 5 та ва Республика буйича 6 та вилоятларнинг марказий оилавий поликлиникаларда бепул скрининг жараёнлари давом этмоқда.

Тошкент шаҳридаги поликлиникаларда:

1. Шайхонтохур туманининг марказий поликлиникаси

2. Чилонзор туманининг марказий поликлиникаси

3. Учтепа туманининг марказий поликлиникаси

4. Олмазор туманининг марказий поликлиникаси

5. Мирзо-Улуғбек туманидаги 8-сонли оилавий поликлиникаси

6. Яшнобод туманидаги 30-сонли оилавий поликлиникаси

Республиканинг қуйидаги вилоятлари  учун:

1. Самарқанд вилояти: 2,4,9,12- оилавий поликлиникаларда

2. Сурхондарё вилояти:1,2,3,4- оилавий поликлиникаларда

3. Сирдарё вилояти: Мирзарабод, Гулистон, Янгиер -оилавий поликлиникаларда

4. Андижон вилояти: 1,2,3,4- оилавий поликлиникаларда

5. Наманган вилояти:1,3,9,10- оилавий поликлиникаларда

6. Фарғона вилояти : 1,4,5,6 -оилавий поликлиникаларда

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1