1

Тошкентда "замдекан" ва талаба қиз иши ёпиқ суд мажлисида кўрилиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 07.04.2022, 16:01
Тошкентда "замдекан" ва талаба қиз иши ёпиқ суд мажлисида кўрилиши маълум қилинди

Хабарингиз бор 2021 йил 18 октябр куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасини декан  ўринбосари зўрлашга ҳаракат қилгани ва қиз ўзини ҳимоя қилиш учун дерезага талпинганда "зам декан" уни итариб юборгани ҳақида хабар тарқалган ва шунга кўра, декан ўринбосари Ю.Б.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга оширилган эди. 

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисми ва 104-моддаси 1-қисми билан айбланган Б. Ю. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.  

Б. Ю. га оид жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисмига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилиши маълум қилинади.

Таъкидланишича, қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеа содир бўлган даврда "darakchi.uz" тафсилотларни батафсил ўрганиш учун талаба қиз олиб борилган шифохонада бўлиб, жабрдийда ва унинг онаси билан суҳбат ўтказган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1