АсосийJamiyat

Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 триллион сўмга яна 200 миллиард сўм йўналтиради — Президент

'Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 триллион сўмга яна 200 миллиард сўм йўналтиради —  Президент'ning rasmi

Йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш давом этмоқда.

Пойтахтда ҳам 250 километр цемент-бетон қопламали йўллар қурилади. Бу ишлар учун Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 триллион сўмга яна 200 миллиард сўм йўналтиради.

Булардан ташқари, 2022 йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этиш режа қилингани, улар ҳам цемент-бетондан бўлиши кераклиги айтилди.

Март ойида 25 кун давом этган ёғингарчилик дренаж тизимидаги камчиликларни кўрсатган, шу боис ушбу йўлакларни лойиҳалашда лотоклар қуришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

    Бошқа янгиликлар