АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳаво 30° гача исийди

'Бугун Ўзбекистонда ҳаво 30° гача исийди'ning rasmi

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази бугун, 8 апрель куни мамлакатда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан таништирди.

Унга кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ва Бухоро вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, чанг тўзон билан кузатилади, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 25-30° гача исийди.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар