Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Украина бўйича ўтказилган махсус сессияда Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатиб туриш тўғрисидаги Ғарб резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда Zamon.uz' хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳужжатни қабул қилиш учун овоз беришда қатнашганларнинг учдан икки қисми маъқуллаши талаб қилинган, бетараф қолганлар эса ҳисобга олинмаган.
93 иштирокчи давлат буни ёқлаб овоз берган, 24 давлат қарши бўлган, 58 давлат бетарафлигини билдирган.
Россиянинг аъзолигини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор фақат жорий ротацияга, яъни 2023 йилда Россия Федерациясининг кенгашдаги ваколат муддати тугагунига қадар амал қилади. Бундан ташқари, Россия Федерацияси яна аъзолик учун ариза топшириши мумкин.
Аъзоликнинг тўхтатилиши доирасида Россия овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади, аммо Кенгаш йиғилишларида қатнаша олади.