Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазири ўринбосари К.Ергалиев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда Ўзбекистонда Қозоғистоннинг нуфузли ОТМлари филиаллари очилиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Хусусан, ушбу тадбирда Қозоғистон делегацияси таркибидаги етакчи олий ўқув юртлари – Қозоғистон миллий университети, Жанубий Қозоғистон университети, Халқаро қозоқ-турк университети ва Евроосиё миллий университетлари ректорлари ва проректорлари иштирок этиб, ўз олийгоҳларининг салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтишган.
Вазирликнинг маълум қилишича, учрашув сўнггида Ўзбекистон томонининг таклифига жавобан 2022 йилнинг иккинчи ярмида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қозоғистон ректорлари форумини ташкил этиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинган.






