Шу йил 8 апрель куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Абу Сахий” даҳасидаги “Абу Сахий” масжидининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Адлия бошқармаси вакиллари томонидан ушбу жоме ходимларига масжиднинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Бугун намозхонлар ушбу жоме масжидда илк жума намозини адо этадилар.
Маълумот учун, ушбу жоме билан Тошкент шаҳридаги масжидлар сони 131 тага етди.






