Президент раислигида ўтказилган йиғилишда мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилиши вазифа этиб белгиланди. Бу жараён қандай амалга оширилади?
АОКАда матбуот анжуманида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан "Даракчи" мухбири берган саволга қуйидагича жавоб берди:
" – Директорларни сертификациялаш бу оддий имтиҳон жараёни эмас, бунда курс ташкиллаштирилиб ўқитилади ёки ўзи мустақил тайёрланади. Бунда тайинланадиган директорнинг ташкилий масалалари, молиявий ва АКТ саводхонлиги билиш даражаси баҳоланади. Сертификация орқали шахснинг директор бўлиши эмас, раҳбарликка лойиқлиги белгиланади. Барча директорларни сертификациялаш ҳали мажбурий тартибда белгиланмаган", – деди Усмон Шарифходжаев.