АсосийJamiyat

Хоразмда фуқароларни "права" олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга тушди

'Хоразмда фуқароларни "права" олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Янгиариқ туманида  фуқароларни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Қ. фуқаролар И.Қ. ва Ж.А.ни 600 АҚШ доллари эвазига гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, 550 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)  ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар