Олмазор туманидаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқини шу гап билан бошлади, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган, меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар, мурувват уйларидаги кексалар ҳолидан тез-тез хабар олишни одат қилган. Бугунги ташриф ҳам мана шу анъананинг бир қисми, дейиш мумкин.
1966 йилда қурилган, 2015-2016 йилларда капитал таъмирланган махсус мактабда энди:
- технология хоналари таъмирланади;
- мактаб ҳудудида ишлаб чиқариш устахоналари ташкил этилиб, битирувчи синф ўқувчилари касб-ҳунарга ўргатилиб, диплом беришни йўлга қўйилади;
- мактаб ҳудудида узоқ йиллардан буён фойдаланилмай турган бассейнни таъмирланади;
- болалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни соғломлаштириш учун замонавий жиҳозлар ўрнатилади (варкаут, тренажёрлар ва ҳк.).






