АсосийJamiyat

Президент Бекзод Мусаевга 1 ой муддатда бажарилиши шарт бўлган муҳим вазифа топширди

'Президент Бекзод Мусаевга 1 ой муддатда бажарилиши шарт бўлган муҳим вазифа топширди'ning rasmi

Президент соғлиқни сақлаш вазири Бекзод Мусаевга 1 ой муддатда барча туғруқхоналарда эшитишни скрининг қилувчи жиҳозлар билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрлашни топширди. Бу ҳақда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда. 

"Катта бўлиб кетгандан кейин бу болалар учун, уларнинг ота-онаси учун, қолаверса, давлат учун ҳам қийин бўлади. Ҳозир ўқувчилар билан гаплашдим. Кўзлари ёниб турибди, лекин қийналади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари маданият вазири Озодбек Назарбековга "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"даги ҳамюртларимиз учун бепул театр-концерт томошалари ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

    Бошқа янгиликлар