1

Икки отахон 600 км масофани пиёда босиб ўтишди

ЖАМИЯТ 08.04.2022, 19:22
Икки отахон 600 км масофани пиёда босиб ўтишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ва ёшлар ўрнак бўлган ҳолда Бухоро вилояти Вобкент туманидан истиқомат қилувчи икки нуроний отахон Хожиев Аҳмад ва Хожиев Ғуломлар 600 км масофани босиб ўтишни режа қилишди.

2022 йилнинг 1 апрель куни Бухоро вилояти Вобкент тумани марказида жойлашган минор олдидан йўлга чиққан отахонлар Тошкент шаҳар “Мустақиллик” майдонигача бўлган 600 км масофани пиёда юриб боришни режалаштиришган.

Отахонлар 6 кун деганда Самарқанд вилоятига етиб келишди. Ёшларга ўрнак бўлаётган икки отахон машҳур “Регистон” майдонида бўлиб, яна йўлда давом этишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1