2022 йил 5 майдан бошлаб Uzbekistan Airways Термиз – Санкт-Петербург – Термиз халқаро йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар пайшанба кунлари амалга оширилади.
- Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан)
- Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан)
- Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан)
- Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан)
Термиз – Санкт-Петербург йўналиши бўйича авиачипта нархи 1 961 814 сўмдан (багажсиз) ва 2 160 354 сўмдан (багаж билан), Термиз – Санкт-Петербург – Термиз йўналиши бўйича эса 3 698 660 сўмдан (багажсиз) ва 4 095 738 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Нархлар 08.04.2022 ҳолатига кўра амал қилади.
Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилинг.






