1

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ 3та ҳудудда чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 09.04.2022, 08:35
Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ 3та ҳудудда чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Тошкент вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво 25-30° гача исийди.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-22° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1