1

1 майдан бошлаб чет элликларга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади

ЖАМИЯТ 09.04.2022, 11:08
1 майдан бошлаб чет элликларга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади

2022 йил 1 майдан бошлаб чет элликларга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Президентнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармонида акс этган.

Бундай ҳуқуққа чет эл давлатлар рўйхати ҳукумат томонидан белгиланади ва улар ер участкаси сотиб ололмайди.

Бунда кўчмас мулк объектлари Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.

Бошқа ҳудудларда тегишинча 70 000 АҚШ доллари ва 85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги лозим. Бу кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

Айни пайтда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 000 АҚШ долларидан 300 000 АҚШ доллари эквивалентигача камайтирилади.

Норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистонда оладиган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида белгиланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1