АсосийJinoyat

Самарқандда 9 ойлик чақалоқни ўлдирган ота 13 йилга қамалди

'Самарқандда 9 ойлик чақалоқни ўлдирган ота 13 йилга қамалди'ning rasmi

2021 йилнинг 20 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи ўгай ота 9 ойлик чақалоқни ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 18 октябрь куни қотилнинг аёли ишга деб уйидан чиқиб кетган. Аёли 2 кун мобайнида уйига қайтмаган ва бундан ўгай отанинг жаҳли чиққан. Унинг сўзларига кўра, судланувчи гўдакни қўлига олиб, ерга улоқтириб юборган ва яна қайта беланчакка солиб қўйган.

Экспертиза хулосасига кўра, болакайнинг жонсиз танасининг кўкрак қафас чап соҳасида қонталаш жойларни, бош юмшоқ тўқимасига қон қуйилиши, бош мия пардалари ости тўқимасида қон қуйилиши каби жароҳатлари аниқланган. Ушбу жароҳатлар ўтмас тиғли жисм ёрдамида амалга оширилган.

Самарқанд туманинг ЖИБ туман судида ушбу қотиллик бўйича ўгай отага суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, фуқаро Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда ўгай отага 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар