1

Самарқандда олтинни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи шахслар ушланди

ЖАМИЯТ 09.04.2022, 18:17
Самарқандда олтинни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда таркибида соф олтин моддаси бўлган руда тошларни талон-тарож қилиш билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Пахтачи туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Д.А. ва 1992 йилда туғилган Б.Ш.нинг яшаш хонадонларида ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган тахминан 7,5 тонна руда тошлар, 4 та қум тегирмони ҳамда 1 та қум қуритиш печи борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида хужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1