1

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида Қибрай туманида кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди (фото)

ЖАМИЯТ 09.04.2022, 21:56
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида Қибрай туманида кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди (фото)

Давлатимиз Раҳбари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг мамлакатимизда лойиҳа доирасида  дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари кенгайиб бормоқда.

Ушбу жараёнга Бош прокуратура ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қатор тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Жумладан, бугун Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент,  МИБ ҳамда уларнинг Тошкент вилояти қўйи тизимлари ходимлари иштирокида Қибрай туманида кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бир неча гектарли ташландиқ ҳолатда бўлган ер майдони текисланиб, шудгор қилиниб, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, ушбу жойда бир неча минг мевали кўчатлар экилди.

Янги барпо этилган ушбу боғдан фойдаланиш ва даромад олишлари учун  ер майдони уюшмаган ёшларга тенг бўлиб берилди.

Прокуратура органлари томонидан бундай тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириб келинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1