АсосийJamiyat

Сурхондарёда камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди

'Сурхондарёда камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Ходим Термиз шаҳарда субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссияси масъул котиблигидан фойдаланиб, фуқарога уй-жой олиш мақсадида субсидия ажратилиши учун якуний хабарнома бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилиб, муқаддам 1 млн сўмини олиб, қолган 2 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар