1

Бугун Ўзбекистонда ҳаво 33° гача исийди

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 08:25
Бугун Ўзбекистонда ҳаво 33° гача исийди

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузи ҳаво 28-33° гача исийди.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-32° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1