1

Қорақалпоғистонда она ўз гўдакларини номақбул сўзлар билан ҳақоратлаб, калтаклади

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 09:32
Қорақалпоғистонда она ўз гўдакларини номақбул сўзлар билан ҳақоратлаб, калтаклади

Кеча ижтимоий тармоқларда номаълум аёл ёш болаларга озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Видеода аёл гўдакларга кучли тазйиқ ўтказаётгани, ҳақоратлагани, ҳатто қўл кўтаргани акс этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 29 март куни Хўжайли туманида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли аёли ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини, шу сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, аёл томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 й.т. Х.Ш.ни ҳамда 2019 й.т. Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1