АсосийDunyo

Буюк Британия Украина мудофааси учун 100 млн. фунт стерлинг ажратмоқчи

'Буюк Британия Украина мудофааси учун 100 млн. фунт стерлинг ажратмоқчи'ning rasmi

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага ташриф буюрди ва у ерда Зеленский билан учрашди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Zamon.uz' хабар бермоқда. 

“Борис Жонсоннинг Киевга ташрифи президент Зеленский билан учрашувдан бошланди. Буюк Британия Украинани мудофаа соҳасида қўллаб-қувватлаш бўйича етакчи ҳисобланади”, -дейилган расмий хабарларда.

Бир кун аввал Жонсон Германия канслери билан қўшма матбуот анжуманида Буюк Британия Украинага 100 миллион фунт стерлинглик қурол-яроғ ва 800 та танкга қарши ракеталарни юборишини маълум қилганди.

Бунгача “The Times” ўз манбаларига таяниб, Жонсон Украинани денгиздан мудофаа учун қуроллар, жумладан, кемаларга қарши ракеталар билан таъминлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

    Бошқа янгиликлар