АсосийJamiyat

Меҳмонхонада фаолият юритишни истаган аёлларга Болгариядан иш таклиф қилинди

'Меҳмонхонада фаолият юритишни истаган аёлларга Болгариядан иш таклиф қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, Болгарияда туризм йўналиши бўйича меҳмонхонада қуйидаги ишларга Ўзбекистон фуқаролари ишга таклиф этилади:

  • Официант;
  •  уй тозаловчи.

Қайд этилишича, иш ҳақи - 1000 лев (таҳминан 557$).

  • Турар жой ва овқатланиш иш берувчи ҳисобидан;
  • авиачипта харажатлари Болгарияга боргандан сўнг иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • 40 ёшгача бўлган аёллар;
  •  мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат;
  •  рус тилида эркин мулоқот қилиш;
  •  судланмаган бўлиш.

Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.

👉Анкета тўлдириш

"Иш берувчи томонидан берилган бўш иш ўрлари сони чегаралангани сабабли, номзодлар 2022 йил 11 апрель соат 18:00 гача рўйхатга олинади",-дейилади хабарда.

Мурожаат учун: 712023355

    Бошқа янгиликлар