1

Тошкентга кириб келаётган пиёда хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотди

ЖАМИЯТ 10.04.2022, 18:27
Тошкентга кириб келаётган пиёда хатти-ҳаракатлари билан  ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотди

️2022 йил 9 апрель куни соат 16:50 ларда, Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постида Тошкент вилояти ҳудудидан пойтахтга пиёда ҳолда ҳаракатланиб келаётган фуқаро 1977 йилда туғилган А.К. ўзининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан  ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Текширувлар мобайнида фуқаро  А.К.нинг ёнидан оқ қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилиб,  холис ва гувоҳлар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.К. ва аниқланган модда Учтепа тумани ИИОФМБга олиб бориб топширилган.

Текширувлар давом этмоқда...

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1