1

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 08:07
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё  вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 24-29° гача исийди.

Шунингдек, Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-28° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ вақтида кучайиши мумкин.(17-22 м/с гача) Ҳарорат 20-25° бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1