1

Наманганда "Spark" ва "Damas" тўқнашди

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 08:53
Наманганда "Spark" ва "Damas" тўқнашди

Вилоят ИИБ ахборот хизмати содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот бермоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил 28 март куни соат 17:45 ларда, Чуст тумани Мустақиллик маҳалласида 1987 йилда туғилган фуқаро "Spark" русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ўзига нисбатан иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб чиққан 1990 йилда туғилган аёл бошқарувидаги "Damas" русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада, "Spark" русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг қўл биринчи бармоқ асосий фаланга асосидан синиши ҳамда Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси бўйин соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1