1

Французлар Ўзбекистонда балиқ ови ҳақида ҳужжатли фильм ишлашмоқда

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 14:31
Французлар Ўзбекистонда балиқ ови ҳақида ҳужжатли фильм ишлашмоқда

2022 йилнинг 2 апрель куни Франциянинг “Chasse et Peche TV” телеканалининг суратга олиш гуруҳи балиқ ови ва саёҳат ҳақида “Globe-pecheurs en Uzbekistan” (Балиқчи-саёҳатчилар Ўзбекистонда) ҳужжатли фильмини суратга олиш учун Ўзбекистонга учиб келишди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, машҳур режиссёр Паскал Каррон, шунингдек, журналист Бертран Девид ва оператор Эрик Ворингернинг Ўзбекистонга ушбу ташрифи ҳисоб бўйича иккинчисидир.

Ҳозирда суратга олиш гуруҳи Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳудудида бўлиб, Айдар-Арнасой кўлида балиқ ови жараёнларини суратга олишмоқда.

“Балиқчи-саёҳатчилар” ҳужжатли филми француз телевидениясидаги катта аудиторияга эга бўлаган филмлардан бири ҳисобланади ва у саёҳатчи балиқчиларнинг севимли телекўрсатувларидан бири сифатида тан олинган. Ҳужжатли фильмни дунё бўйлаб 2 млн.га яқин томошабин катта қизиқиш билан кузатади.

Шуни таъкидлаш керакки, “Chasse et Peche TV” канали М6 нинг бир қисми бўлиб, Metropole Television номи билан ҳам танилган. У француз тилида эфирга чиқувчи дунёда учинчи энг машҳур телевизион тармоқ сифатида – энг даромадли хусусий миллий телеканал ҳамдир.

Маълумот учун, ушбу лойиҳани Ўзбекистонда суратга олиш бўйича ижодий гуруҳнинг биринчи ташрифи Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан 2021 йилнинг 27 июнидан 5 июлигача ташкил этилган эди. Унда ижодий гуруҳ Республиканинг Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятларида бўлиб, суратга олиш жараёнларини амалга оширишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1